Ассалому алайкум! Қидириб топа олмадим, шунинг учун сизлардан сўрашга рухсат бергайсизлар. Уйланганман, 3 та фарзандни отасиман. Аёлим ва онам охирги ойларда узаро хеч келиша олишмаяпти. Аёлим хозирги кунда фарзандларим билан отасини уйида! Онам “агар хотининг билан яшайдиган бўлсанг, ажрашмасанг сандан норозиман” дидилар. Онам ва аёлимни ўзаро хеч яраштира олмаяпман, чунки уйда кун ора жанжал. Онам ўз фикрларида собит туриб олганлар. 1-саволим; Нима қилсам тўғри бўлади? Оилам билан яшасам онам норози бўлсалар, онам рози бўлишлари учун оиламдан воз кечишим керак экан. Илтимос жавоб берсангиз, чунки сизларни жавобингизни онам ва аёлимга ўқитаман!
2- савол; Ҳаётда ота-онадан алоҳида яшаш учун оқ фотихани ким беради? Отами ёки она? Иккаласи хам ҳает бўлса!
Ва алайкум ассалом! 1). Икки томонга насиҳати ўтадиган катта кишиларни ёрдамидан фойдаланинг. Агар шунда ҳам имкон бўлмаса, ота-онангиздан алоҳида яшаб кўринглар. 2). Қаерда яшаса ҳам уларга яхшилик ва гўзал муомалада бўлиш ҳамда уларнинг эҳтиёжларига ёрдам бериш лозим, алоҳида яшаш учун фотиҳа олиш шарт қилинмаган. Валлоҳу аълам!