Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Идда

17:11 / 22.07.2017 | aqoid | 6414

Ассалому алайкум! Мен маълум сабабларга  кўра аёлимни жавобини берган эдим. У ҳозир бизникида идда ўтирибди. Биз расмий никоҳимизни (ЗАГСимизни) кестирмоқчимиз. ЗАГС идорасидагилардан суриштирсак улар ариза ёзишимизни ва бизга уч ой мухлат беришларини ва шу муддат ўтгандан кейин ЗАГСимизни кесишларини айтди. 1). Шу аризани ёзиш учун иддада ўтирган аёлим ЗАГС идорасига келса бўладими?
2). Яна у қариндошлари билан (ота-онаси, ака-укаси) билан телфон орқали гаплашса ва кариндошлари келиб хабар олса  бўладими? Саволларни алохида-алохида бермаганим учун узр.  Олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Вожибни тарк қилишга арзийдиган сабаб ҳисобланмайди. Аризани ёзиб берса обориб берсангиз бўлади. Агар ўзининг бевосита бориши шарт бўлиб қолса, бирга олиб бориб келинади. 2). Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat