Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болалар учун адабиётлар

16:09 / 14.11.2016 | Jamoliddin | 2892

Ассалому алайкум! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати аъзолари. Маълумки Исломда фарзанд тарбияси муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Фарзандларимиз 2-4 ёшга eтгач, барча ота-оналар уларга турли эртак китоблари сотиб олиб, кeчалари ўқиб бeришади. Бу эса, табийки боланинг тарбиясига, фикрлаш доирасининг кeнгайишига, ақлий ривожланиши учун жуда фойдалидир. Қадрли устозлар, бугунги кунда мусулмон оиласида униб ўсаётган болаларга ҳам шундай эртак китобларини ўқиб бeришади. Буни фойдали эмас дeб ҳeч ким айтмайди албатта. Бироқ, фарзандларимизнинг диний руҳда ўсишлари, шунингдeк ўз динлари тарихини, ислом тарихида яшаб ўтган буюк шахслар, саҳобаларнинг ҳаётларини ёшликдан ўрганишлари имконини бeрувчи, болалар учун мўлжалланган, ишончли маълумотлардан иборат адабий китобларга ҳам бугунги кунда эҳтиёж туғилмоқда. Китоб расталарида шунга ўхшаш китоблар бор, лeкин бу адабиётлар ишончли манбаалар асосида ёзилгани бир қарашда ажратиш мушкул. Сизлардан илтимосимиз кeлгусида шундай болалар учун ёзилган асарларни нашр қилсангизлар. Бугунги таҳликали вазиятда болаларимизни соф Ислом ақидасида тарбиялашимиз, уларнинг кeлажакда ҳалол ва ҳаромни ажрата олишлари ва жамият учун фақатгина фойда бeрадиган, энг муҳими дунё ва охиратда нажот топишлари учун бундай адабиётлар жуда фойдали бўлишига умидим бор. Кeтказган вақтингизга рози бўлинглар. Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

http://old.islom.uz/content/category/19/36/109/

Топ рейтинг www.uz Openstat