Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўғри қилдимми?

15:36 / 15.08.2017 | Rahmatulloh | 5212

Ассалому алайкум! Устозлар сизлар билан боғланишни жуда узоқ вақт интизор бўлиб кутдим. Сизлар билан алоқада бўлиб ўрганиб қолдик биз муҳлисларингиз. Азиз қадрли узтозлар! Менда бир ажойиб воқеа юз берди. Россияда савдо билан шуғулланамиз. Бир куни эр ва хотин ғайридин бўлган жуфтлик мижоз келди. Улар мени мусулмон эканимни билишди. У эркак менга бир китобча тақдим қилди. Айтдики «Сен бу китобни ўқиб кўр» деб ўзини Инжил деб номлаган китобчасини берди. Шунда мен шу заҳоти “Мен мусулмонман сизнинг китобингизни ололмайман. Менинг ўз китобим бор. Бизда Қуръон, бизда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам” дедим. Шу пайт менга шундай шижоат берди. Ўзимдан ўзим сўзлай бошладим. Уни баъзи танишларим олиб ҳам қўйишар экан. Устозлар мен ўйладимки бу ишлари нотўғри. Бизни Муқаддас динимизни беҳурмат қилишган деб ҳисоблайман. Ахир улар билишиб турибди, шундай давом этса бўйнимизга хочларини ҳам илиб кетишдан тойишмайди. Устозлар мен хато қилмадимми? Яна шундай вазиятлар бўлса қандай муомала қилиш керак? Чунки тез-тез учраб туради.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз хато қилмагансиз. Яна шундай ҳолат бўлса уларнинг сўзларига қулоқ солманглар ҳам берган нарсасини олманглар ҳам. Шундай муомалада бўлсангиз секин-аста келишлари камаяди. Иложи борича уни ўзини ҳам исломга чақиринглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat