Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тажвид хакида

15:42 / 15.08.2017 | Sardorbek Abdulloh | 9617

Ассалому алайкум! Муҳтарам Устозлар, тажвиддан баъзи саволларимиз бор эди.
1. Баъзи бир кишилар Қуръондан бошқа арабий дуо, саловат ва ҳадисларни ўқиганларида тажвидга амал қилишмайди(хусусан ютубе тармоғидаги баъзи ўргатувчилар ҳам). Танвиндан кейин идғом харфлари келса ҳам нунни билдириб (ан, ин, ун деб) сўнг вақф қилмай ғуннали идғом харфи вавни васл қилиб (улаб) ўқишяпти. Бу арзимас хатоми? Ёки агар маъноси бузилмаса Қуръони Каримдан бошқа арабий матнларни тажвид билан ўқиш шарт эмасми?
2. Қуръонда инна, анна, иза каби калималар хамза билан ёзиларкан. Хамзанинг эса аниқ махражи бор (халкумнинг туби, товуш пайчалари минтақаси). Ушбуларга ўхшаш калималарни ўқиётганда ҳаракалардан олдин хамза айтилишига эътибор берайликми ёки бу ерда фақат харакат ўқиладими? Бу калималарни ўқиётганда хамза беихтиёр чиқаётганга ҳам ўхшаяпти.
3. Ғуннали идғом харфлари вав ва йа сукунли бўлиб, вав-вавга, йа-йага йўлиқса ғуннали идғомдаги ва ушбу икки бир хил харфларнинг идғомидаги идғомда фарқ борми?
4. Жахр билан шидда сифатини ҳамда хамс билан рохова сифатини фарки нимада?
5. Имола ҳақида билмоқчи эдик.
6. Муфассал тажвид китобида келган Ҳусайнхон қори Яхё Абдулмажиддан туҳфада Шотибий тариқи ва Мисбох қаср тариқи орасидаги фарқлар келтирилган. Булар барча фарқларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1. Оятдан бошқа матнларда маъно бузилмаса бўлди, тажвиднинг қоидалари шарт эмас. 2. Араб тилида калима ҳеч қачон ҳаракат, яъни унли товуш билан бошланмайди. Ҳаракат албатта ҳарфга жойлашади, яъни унли албатта ундош кетидан келади. Бинобарин, мазкур ўринларда албатта ҳамза ва кейин ҳаракат талаффуз қилиниши шарт. Акс ҳолда, битта ҳарф тушиб қолган бўлади. Зотан, аввалда ҳамзани алиф ҳарфи билан ифодаланган. 3. Фарқ бор албатта. Сукунли нун кетидан келган вав ва йаларда ғуннали идғом бўлади, " ав вазанууҳум" каби икки вав ёки йанинг идғомида ғунна бўлмайди. 4. Жаҳр ҳавонинг, шидда товушнинг кесилши, тўхташи, ҳамс товушга айланмаган нафаснинг чиқиб кетиши, рахова товушдаги чўзилувчанлик, сирғалувчганлик сифати. 5. Имола Ҳафс ривоятида Ҳуд сурасида "мажроҳа" калимасида келган холос. Бунда алифни мадли йага мойил қилиб, яъни "э" га ўхшаш товуш билан айтишдир. 6. Ҳа. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat