Асалому алайкум! Аллоҳ қилаётган амаларингизни ажр совоблари билан мукофотасин! Бир дўстим айтишича уйларда ҳар хил иссиқ совуқ қилинган нарсалар бўлса уни қаeрдалигини топиб бeрувчи инсонлар бор экан. Дўстим шундай инсонлари уйига обкeлиб турар эмиш. Бу ҳаром аммалар эмасми ёки бу уша номаълум инсонларни қандайдур ўйлаб топган сафсатасимикан? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Уларга ишониш ҳам улар билан мулоқотда бўлиш ҳам Аллоҳнинг қаҳрини келтирадиган даражадаги оғир гуноҳдир. Бу каби ишларни фолбинлар ва уларга ўхшаган ёлғончилар ўйлаб топишади. Уйларни Қуръон тиловати, зикр, ибодат ва тақво каби амаллар қилиб турилса, сиз айтгандек “тозалаш”ларга эътиёж бўлмайди. Валлоҳу аълам!