Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу ҳам муаллиф ҳуқуқими?

23:58 / 30.01.2022 | Bint | 811

Ассалому алайкум! Онамни телеграмда савдо-сотик гурухлари бор. У ерга хар хил постларни бошка каналлардан манбаасиз оладилар, жума таюриклари, мухим малумотлар. Мен уларга манбаа билан куя колинг, муаллифнинг хакки бор, розиман деб коймаган эканку, базилар розилиги ёзиб куйишади дер эдим, онам эса отамга айтиб норози булдилар, отам хам мени чакириб койиб:" Ваххобийларча яшайсан, ўйлайсан, динни тор оласан" дедилар, хукумларни айтсам куп шунака дийдилар. Онам узлари тикган махсулотлардан ташкари бошкаларни гурухидан тикилган молларни расмини манбаасиз гурухга жойлайдилар, ўзлариники эмаслигини хам айтмайдилар. Мен чиройли муомила билан тушунтирар эдим уларга, отамни гапларидан сунг индамай ичимда норозиман бу ишдан деб 3марта айтиб кояман. Манбаасиз олиш жоизми? Жоиз булмаса мен уларга бу хакида мулоимлик билан айтайми ёки ичимда норизо эканимни айтиб ранжитмаганим макулми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилиш керак. Онангизга ранжитмайдиган тарзда тушинтиришга ҳаракат қилинг.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat