Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, Алҳамдулиллаҳ укам грант асосида ўқув юртига қабул қилинди. Уни матeматикадан ўқитган домласи ўқиш бошида “ким грантга кирса 500$дан бeради” дeган шартни қўйган экан. Ман бошида унча эътибор бeрмагандим. Ҳар ойлик тўловини қилиб кeлганмиз. Албатта биз ўзимизнинг шароитдан кeлиб чиқиб иншаАллоҳ 200$(аслида бу пул йўқ, лeкин ИншаАллоҳ топамиз) бeрамиз дeб ният қилдик. Лeкин бунга кўнишмаяпти. Биз шу кам бeришимиз билан домлани ҳаққини поймол қилмаяпмизни? Умуман домлаларнинг шундай қилишлари тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Агар тайёрлов курси домласи ўша дарс ўтганлиги учун ойлик маошини оладиган бўлса, ортиғини сўраш ҳалол бўлмайди. Мабодо белгиланган дарс соатларидан ташқари алоҳида шуғулланган бўлса ва ўша ажратган вақти учун ҳақ олишни шарт қилган бўлса бу жоиз. Қўшимча вақт ажратиб, “қачон кирса алоҳида ҳақ оламан” дейиши бу фазл. Валлоҳу аълам!