Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жавобгарлик кимда?

10:04 / 25.08.2017 | Ulug'bek | 5428

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, бугунги кунда(афсуски) ота-оналар фарзандларнинг турмуш қуришида етарлича эътиборли бўлмаётган ҳоллар ҳам бўляпти. Масалан, йигитлар 25 дан 30га, қизлар эса 23-26 ёш атрофида бўлса ҳам тўй қилиш ҳақида нимагадир умуман ўйламайдиганлар бор. Шу ҳолда организм жинсий ҳолатини эътиборга олиш керакку! Ёши ўтиб кетиб ҳар хил ёмон иш қилиб қўяётгнлар ҳам бор. Тўғри бу бахона эмас, лекин 4-5 ёш боланинг қизиқиши ўйинчоқ бўлгани каби, жинсий томондан вояга етган одамнинг ҳам шунга майли кўпроқ бўлади. Шу ҳолда жавобгар ким бўлади? Айниқса, бўйига етган қизни узатиш ўрнига фақат ўқишга киргизиш ҳақида ўйлаб қатор йилларни фақат олийгоҳга тайёрланиш учун кетказиш тўғрими? Камига «нони бутун бўлсин» деб қўйишади. Ахир Аллоҳ ёзган ризқ институтсиз ҳам келган ва келадику!?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳукамолар: “Ким нимага суянса Аллоҳ таоло уни ўшанга топшириб қўяди” деганлар. Аллоҳга таваккал қилса Ўзи ўнглаб қўяди, нони бутун бўлишини бирор касбдан деб билса, касбига топширади. Кейин ниятига яраша бўлиб, бир умр эрини боқиб юраверади. Оила тутишни, фарзанд тарбиясини яхши ўрганса, Аллоҳ таоло ўша ишга машғул қилиб ризқига сабабчи бўладиган эрни ҳам насиб қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat