Ассалому алайкум! Эрим ҳомиладорлик вақтимда 1марта талоғимни берди. Ҳозир ҳомилам 5 ойлик. Эрим билан никоҳ ўқитиб ярашмоқчимиз. Ҳомиладорликда никоҳ ўқитса бўладими? Агар қиз бўлса отасига, ўғил бўлса онасига никоҳланиб қолади деб айтишди. Шу гап тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри айтишибди. Ҳомиладор аёлга эри талоқ қўйса ва талоқлар сони шу билан учтага етмаган бўлса қайта никоҳланишлари жоиз. Валлоҳу аълам!