Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидга бориш

10:50 / 26.08.2017 | Jasurbek | 4220

Ассалому алайкум! Мен 5 вақт намоз ўқишни билмайман. Жума намоз вақтига масжидга бораман. Билганим, Фотиҳа ва Ихлос суралари бўлиб фақат ўшаларни ўқийман. Зора гуноҳларимиз кечирилса, ишларимиз ўнгидан келса дейман. Саволим шуки, ихлос қилиб намозга борганимнинг савоби қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло тавфиқда бардавом қилсин. Сиз қилаётган иш билан жума намози адо бўлади, лекин шу ўринда ниятингизни тўғрилаб олинг. Ибодатни холис Аллоҳнинг розилигини топиш ва Аллоҳнинг бандаси бўлганингиз учун қилинг. Ишлар юришиш мақсадида ибодат қилиш бошқа дин вакилларининг дунёда обрўли бўлиши ва ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиши учун яхши амал қилишига ўхшаб қолади. Албатта бу нарса ҳам берилади, лекин охиратдаги савобидан маҳрум бўлиб қолишади. Аллоҳ таолонинг розилиги талаб қилинса, унга ҳам бунга ҳам эришилади. Аллоҳ розилигини талаб қилганларни рози қилмасдан қўймайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat