Ассалому алайкум! Устозлар, дадам бир тройка(Метро карта) топиб олибдилар. Метро картани соҳиби номаълум. Биз Москва шаҳрида ишлаймиз, дадамла метро картани менга бердилар ишлатасан деб, мени кўнглим ишлатишга бўлмаяпти. Ахир бировни ҳаққи деб нима қилишни билмаяпман. Метро карта ичида 229 рубл пули бор экан. Мен ҳозир метро картани 70 рубл пулини метрога ишлатиб қўйдим. Бировни ҳаққини еб қўйдим деб қалбим қийналяпти. Шунинг учун нима қилишим керак? Катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Одамлар ҳаром ейиш деганда фақат чўчқа гўштини ейиш ёки ароқ ичишни тушунадилар. Сиз қилган бировнинг картасидан фойдаланиш ҳам шулар каби ҳаром ҳисобланади. Мусулмон одам аввало ҳар бир кўчада тушиб қолган нарсани олавермаслик керак. Олишдан аввал “хўп олиб нима қиламан” деган нарсани ўйлаши керак. Агар ўзи ишлатаман деган ният пайдо бўлса, бу ўғирлик, эгасини топиб бераман деса бу омонат. Эгасини топмасдан ўзи ишлатса бу омонатга хиёнат бўлади. Олиб бўлгандан кейинги биринчи иш сизлар ўз эгасини топишларингиз керак. Тополмасангиз унинг номидан садақа қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!