1. Бу маънода бир хил бир гап айтиш қийин иш. Чунки, сиз айтган таҳлим ҳамма ерда ҳар хил. Лекин нима бўлса ҳам, бўлгани яхши. Агар таълим бўлмаса, мусулмонлар бегона юртда зое бўлишлари бор.2. Авваллари икки томонда ҳам турли ҳолатлар бўлган. Мусулмонлар олий таълимни йўлга қўйганларида, ҳарбликлар алифбони билмай юрган ҳолатлари ҳам бор. Ҳозир эса ишлар тескарисига айланиб кетгани ҳаммага маълум. Илм борасида тараф эмас, фойдага қараб баҳо бериш афзал бўлади. Таълим муссасаларида устоз ва шогирдларнинг бир бирига бўлган муносабатлари ҳам турлича бўлиши табиий нарса. Баъзи шахслар таълимда ўқувчининг уришни ўзига раво кўрган бўлса, уларнинг ўзининг иши. Буни ҳаммага тақаш тўғри эмас. Бу худди, бугунда баҳзи ғарб юртларида ўқитувчи ёки ўқувчи томонидан қилинаётган беодобликларни ҳамманинг иши деб бўлмайдиганига ўхшайди. Муҳими, фойдали бўлган нарсадан фойда олиш, зарарлигини тарк қилиш керак.