Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Директор "харажати"

14:03 / 16.12.2020 | Nurbek | 461

Ассалому алайкум! Мени бир танишим мактабда икки йилдан бери ишлайди. Лекин хар ой ойлик тушганда мактаб директори ундан мактаб харажатлари учун ойлигини ярмини олади. Яни 1 ставка иш булса 0,5 узига 0,5 Директорнинг харажатларига кетади. Ойлик тушгандан сунг узининг ойлигининг ярмини накд пул еки пластик картадан утказиб беради. Икки йилдан бери шу ахвол. Директорга бир неча бор бу иш нотўғри эканлиги, хаккини тулик килиб беришни суради. Директорнинг жавоби доим бир хил. Сени мен ишга олганман, ишсиз юрганлар канча, ношукурсан, мени харажатларим куп, агар екмаса бошка жойдан иш кидир, штатларга кискариш келаяпти,сабр килиб турсанг тугирлаб бераман каби, гапларни бохона килиб икки йилдан бери ходимнинг ойлигининг ярмини бермай келаяпти. Ахир давлат директорга килаетган вазифаси учун маош берадику. У бепул ишлаетгани йукку. Ходим арзимаган маош олади. Оиласининг маишатига хам етмайди. Ишга кираетганда 1ставка ишни тулик бермай, мактабда 0,5 ставка бор деб, ишга кабул килгандан сунг, сенинг ставканг 0,5, мен харажатларим учун сенга яна 0,5 кушаман, ярми меники ярми сеники. Ойлик тушгандан сунг менга ярмини берасан деган даво билан икки йилдан бери маошини тулик бермаяпти. Сен билан шундай келишган эдик деб. Гарчи ходим бунака "Шартнома" килмаган булса хам. Бу нарсага рози булмаса хам. Бу адолатсизликдан битта менинг танишим эмас, яна унтага якин ходим жабр курар экан. Устозлар сизларнинг маслахатингиз жуда зарур. Бунака директорларга насихат килиб куйсангиз. Зеро бу ишни килиб юрган базилар инсофга келса. Саврол. 1.Директорнинг бу ишига шариат нима дейди? Гунох, жавобгарлик борми? 2. Директор икки йил давомида ходимлардан олган пулларини тулик кайтариб бериб, ходимларни рози килмаса, у учун охиратда жавобгарлик борми? 3.Ходимлар бундай вазиятда тегишли органларга мурожаат килиб, директорни жиноий жавобгарликка тортиб, икки йиллик хаккини тулик ундириб олса буладими? Агар директор бу иши учун камалса хам. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳам ўғирлик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat