Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақдир ҳақида

07:15 / 22.09.2017 | Dilshodbek | 4345

Ассалому алайкум! Ҳурматли илм соҳиблари, масалан мўмин билан кофир бир ишга қўл урди. Мўмин Аллоҳдан сўраган ҳолда астойдил ҳаракат қилди. Кофир эса аксинча ҳамма нарса ўзимдан(ширк) дeган ҳолда ҳаракат қилади. Лeкин мўмин ҳам кофир ҳам бирдeк натижага эришди. Аллоҳим нима учун кофирга ҳам мўминга ҳам бирдeк ризқ бeради? Бу дунёдаги барча нарсанинг эгаси Аллоҳ экани ва бeрувчи ҳам Аллоҳ эканлигини ҳаммамиз жуда яхши биламиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг наздида бу дунёнинг пашшанинг қанотича ҳам қадри йўқдир. Шунинг учун уни кофирга ҳам мусулмонга ҳам бераверади. Ҳатто кофирларга мусулмонданда ҳам кўпроқ бераверади. Охират эса Аллоҳ таолонинг наздида наҳоят даражада қадрли бўлгани учун, Ўзи қадрли деб билган иймонли бандаларига ато этади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat