Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мархумнинг пуллари

20:45 / 05.09.2021 | Mushtari Nodirovna | 1567

Ассалому алайкум! Менинг ҳолам яқинда ковид бўлиб, оғир ҳолатда касалҳонада вафот этди. Аллоҳ рахматига олсин. Улар турмуш қурмаган, оила ва фарзандлари йўқ эди. Васият қолдиришга ҳам улгурмаган. Уйида йиғиб қўйган тилла ва кумушлар, ҳамда маблағлари бор. Ҳаёт бўлганларида на рўза тутмаган, намоз ўқимаган, закот бермаган эдилар. Биз азгина бўлса ҳам охиратларини енгиллаштириш мақсадида шу масала билан мурожаат қиляпмиз. Ҳато қилиб қўйишдан қўрқяпмиз. Шу йиғиб қўйган пулларидан тўланмаган закотларни беришимиз керакми? Ўқилмаган намозлар каффоратиничи? Тутилмаган рўзаларини ҳаққини? Умуман олганда, шу тилла кумушлар ва пулларни нима қилсак уларга савоби боради? Ёрдамингизга мухтожмиз. Маслахат беринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Болалари бўлмаса ҳам бошқа меросхўрлари бўлиши мумкин. Мерос илмини биладиган кишига бориб маслаҳат қилинглар. Мавжуд бўлган меросхўрлар орасида шариатга мувофиқ қолган нарсалар тақсимланиши керак. Меросхўрлар ўзлари ўша қолган меросдан холангизнинг ўқимаган намоз ва тутмаган рўзаларига фидя беришса, ўзилари билишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat