Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ихтиёрий жарроҳлик контроцепцияси

07:54 / 23.09.2017 | Lochinbek | 6926

Ассалому алайкум! Мен шифокорман, ҳозиргаи вақтда янгича жарроҳлик йўли билан соғлом аёллар ихтиёрий розилиги билан ҳомиладорликдан сақланиш учун операция йўли билан тухумдон найчаларини боғлашни ўтказилмоқда. Бунга шаръий ҳукм қандай? Гуноҳ бўлмайдими? Аёллар қош териши гуноҳлигини эшитгандим. Бучи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шаръий узр ва сабабсиз бундай қилиш шариатимизда ҳаром. Бу Аллоҳ таоло яратган хилқатни ўзгартиришга киради. Аллоҳ таоло “Нисо” сураси 119-оятида марҳамат қилади:

وَلآمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللّهِ وَمَن يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِّن دُونِ اللّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُّبِينًا۝

Шайтон «...ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар», – деди. «Аллоҳнинг яратганини ўзгартириш» одамларни бичиш, куйдириш ёки бошқа йўллар билан инсон баданига турли аломатларни солишдир. Бундай ишларни қилганлар ҳам шайтоннинг йўлига юрган бўлади. «Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса, батаҳқиқ, очиқ-ойдин зиён кўрибди». Демак, инсон учун икки ихтиёр бор, учинчиси йўқ. Ёки Аллоҳни дўст тутиши керак, ёки шайтонни. Бахтли-саодатли бўлай, зиёнга учрамай, деганлар Аллоҳ таолони дўст тутадилар, Унинг йўлига юрадилар. Шайтонни дўст тутганлар эса очиқ-ойдин зиёнга учрашлари ҳақ. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Қош териш ҳам шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat