Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Донорлик қилиш масаласи

21:21 / 09.08.2021 | Ulugbek | 1265

Ассалому алайкум! Соғлигимдан келиб чиқиб имконим бўлганда қон қуйиш марказига бориб қон берсам, қон гуруҳим +1 мани қонимга муҳтожлар бўса шоят шу мандан ёрдам бўса беморларга. Бу ишим жоизми савоб ёки гуноҳини билмаяппан. Қонга муҳтож беморларга озгина бўсаям ёрдам бўлармиди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта жоиз. Фақат қон берганингиз учун ҳақ олманг. Ўша ердаги шифокорлар шоколад ёки кофе каби нарсалар берса, олишингиз мумкин. Бу ҳақ олиш эмас, балки қон топширувчига бериладиган биринчи тиббий ёрдам ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat