Ассалому алайкум! Азиз устозлар, нега баъзида тунда (ёки пешин)да ухлаётган одамни қора босади? Тана азоларни қимирлатиш у ёқда турсин, ҳаттоки ёрдамга чақириш учун тили ҳам айланмай қолади. Иложи бўлса бунинг сабаби ва бу қандай ҳолатлигини тушунтириб берсангизлар. Ҳамда бундай вазиятда қандай суралар ўқиш керак?
Ва алайкум ассалом! Доим таҳорат ва ибодатда бўлиш ва ётишдан олдин “Оятул курсий” ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ўқиб юринг. Валлоҳу аълам!