Ассалому алайкум! 1). Намозда ташаххудда шаходат калимасини айтаётганимда хаёлимга калиманинг тескариси келади ва мен шундай айтаман Айтингчи бу шунчаки васвасами мен бунга парво қилмайинми? Алхамдулиллах эътиқодим тўғри. Фақат ташаххудда ўша хаёллар мени тинч қўймайди. Басмалани айтишимда хам ширкона хаёллар келади ва мен ўша хаёлларга тескари келаман баъзида ўша хаёлларни бутунлай чиқариб ташлашга қийналиб кетаман. Баъзида Аллоҳни чин қалбдан хеч қандай васвасаларсиз шубхаларсиз рохатланиб зикр қиламан. Айтингчи булар васвасами? Эътибор бермайми?
2). Зикрлар савобини вафот этган яқинлари ва хаёт бўлган ота-онасига бағишласа бўладими?
Ва алайкум ассалом! 1). Эътибор берманг. Намоз билан машғул бўлишга ҳаракат қилинг. 2). Бўлади. Валлоҳу аълам!