Ассалому алайкум! Бир домлага бордим, билмадим домлами йўқми. Уйига кирдик, ўртада хон бор, у уёқда мeн буёқда у ўтирдик. У одам “сизнинг ошқозонингизда зиён бор” деб Қуръонни олиб ёпдида “15 кун Ясинни 117 марта ўқиркансиз” дeди. Кейин “прастатангизда бор экан” дeб яна Қуръон очиб-ёпиб “200 маротаба “Нос” сурасини 20 кун ўқиркансиз” дeди. Устозлар бу ишнинг нима дeб ўйлайсизлар? Ўзидан сўрагани бўлмади, олдига бормай ҳам қўйдим? Тўғриси фолбин деб қўрқдим. Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат худди сиз айтгандек бўлса, у одам ҳақиқий қаллоб экан. Валлоҳу аълам!