Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ассалому алайкум

09:41 / 11.02.2017 | Sobirjon | 2600

Ассалому алайкум! Нафақат жума балки барча жамоат намозларида олдинги сафлар бўш турганлиги сабабли сафни тўлдириш мақсадида намозхонларни безовта қилиб орасидан ўтишга тўғри келади. Қуйидаги ҳадисни ўқиганимдан кейин бу вазиятда қандай йўл тутишни билмай қолдим. Чунки намозларимни кўпроқ масжидда ўқишга ҳаракат қиламан, масжидларда аксарият ҳолда олди сафлар бўш туради.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْن بُسْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالنَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَخْطُبُ، فَقَالَ لَهُ: اجْلِسْ فَقَدْ آذَيْتَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ. وَلِلتِّرْمِذِيِّ: مَنْ تَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ اتَّخَذَ جِسْرًا إِلَى جَهَنَّمَ
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Жумъа куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида келиб, одамларнинг елкаларидан ҳатлаб ўтди. Бас, у зот унга: «Ўтир! Батаҳқиқ, озор бердинг-ку!» дедилар».
Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган
Термизийнинг ривоятида: «Ким Жума куни одамларнинг елкасидан хатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк олган бўлади», дейилган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз келтирган ҳадис олди сафда жой йўқ бўла туриб орага суқилган киши ҳақида айтилган. Олдинги сафда жой бўлиб, ўзлари орқадаги сафда ўтирган одамлар елкаларини босиб ўтмаслик ҳуқуқларини поймол қилган бўладилар. Қуйидаги линкба берилган маълумотни ўқиб чиқинг. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/namoz/454-saflarni-t-rilash-va-ularni-t-ldirish-lozimligi-a-ida

Топ рейтинг www.uz Openstat