Ассалому алайкум! Ташкилотимиздан бошқа ташкилотга иш юзасидан бориб келишим учун такси пули олиб, ўша олган суммамни ўз ёнимда қолдирсамда, йўл транспортидан фойдаланмасдан, пиёда бориб келсам ва пулни ўз эхтиёжим учун ишлатсам бўладими ? (савол хамкасблар томонидан берилаяпди)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бошлиқ пул беришдан вақтни ҳам эътиборга олган бўлса, жоиз бўлмайди. Чунки иш вақтида ишхонада бўлишингиз керак. Пулни олиб қолиш учун пиёда юришингиз ҳам жоиз эмас. Бошлиқ рози бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!