Ас-Саламу алейкум ҳурматли шайх жаноблари, сизга қуйдаги вақияни баён қилиб бизнинг саволимизга жавоб беришингизни илтимос қиламиз.Бизнинг масжидимизда кўп вақтлардан бери бомдод намозидан кейин, масжид ҳовлисига чиқиб, жамоамиз бир бирлари билан қўл беришиб саломлашиб кўришар эдик. Кейин кунлардан бир куни жамоамиздан бир киши “бундоқ саломлашашни бас қилинглар, бу иш макрух экан” деб, “Диинда саволим бор” деган китобнинг 5 сонида езилган экан. Худди шу бизникидақ саломлашиш тўгрисида савол берилган ва унга бу иш макрух деб жавоб ёзилган. Баъзилар бунга ишонмай китобни ўқиб кўришди ҳақиқатда китобда шу жавоб бор. Лекин шундоқ бўлса, ҳам бунга қушилмаган кишилар чиқиб, бизга ОЛЛОҲ Таъала қуръонда саломлашишга буюради. Саломлашишга тарғиб қилиб расулуЛлоҳнинг ҳам бир қанча ҳадислари бор. Ҳатто масжид ичида ҳам дунёвий сўз бўлмаса, саломлашиш дуруст дейишди. Бу китобда бирор ҳадисни ёки оятни далил қилиб келтирилмаган. Бу ҳукум но тўғри деб рад қилишди. Биз бу тўғрисида домлаларимизга савол билан мурожат қилдик, лекин қониқорлий жавоб олмадик. Ҳозирги кунда жамоамиз иккига бўлинган. Баъзилар саломлашадилар, баъзилар йўқ. Орада тортишувлар ихтилофлар бўлиб турибди.Сиздан илтимос бу тугрисида бирор ҳадис ёки қуърон оятлари билан бизга жавоб берсангиз жамоамиз ўртасидаги келишмовчиликлар тугаб яна иттифоқ бўлишларига сабабчи бўлар эдингиз.ИншоЛЛОҲ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Намоздан кейин масжиднинг ҳовлисида кўришиш талашиладиган масала эмас. Бунинг далил ва ҳужжати йўқлиги ҳам шундан. Истаган кўришсин, истамаган кўришмасин. Аммо ихтилоф чиқариб жанжал бўлмасин.