Ассалому алайкум! Устозлар, бу орқали одам дейишади. У ўзи ким, қанақа одам бўлади? Шу тўғрисида тушунча беринглар илтимос. Аллоҳ рози бўлсин раҳмат.
Ва алайкум ассалом!
Жинкаш. Яъни жинлар билан алоқада бўладиган одамга айтилади. Ҳозирги кунда кимдан одатдан ташқари иш содир бўлса ҳамма уни Аллоҳни дўсти, дуоси мустажоб деб ўйлайдиган бўлиб қолишди. Фолбин, мунажжим, жинкаш кишилар эса, халқ орасида энг мўътабар кишилар бўлиб қолишди. Одамлар қиладиган ишларининг маслаҳатини ва тўйларини ўшаларга қараб белгилайдиган бўлиб қолишди. Ҳолбуки Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги меъёр, шариат-соф эътиқоддир. Ҳатто ўшандайларни бирортаси осмонда учиб юрган тақдирда ҳам эътиқоди шариатга мувофиқ бўлмаса, унга аҳамият берилмайди. Сўфи Аллоҳёр ҳазратлари ўзларининг “Саботул ожизийн” китобларида мусулмон кишининг эътиқодини баён қилиб:
Ақийда билмаган шайтона элдур,
Агар минг йил амал деб қилса, елдур.
Шариатсиз киши учса ҳавоға,
Кўнгил қўйманг анингдек худнамоға.
Ҳавоға учса монанди чибиндур,
Ани ҳодий дема шайтони диндур.
Шариатсиз киши гар ютса ўтни,
Ҳаво ўртасида минса булутни.
Қачон топғон эрур қурбат идини,
Валий билманг тақи андоғ кадини.
Бўлубдур мундоғ ишлар кофирийдин,
Нечукким бўлди сеҳри Сомирийдин.
Эшитгил бул, ки Фиръавн амридин Нил,
Қуйидин юқориға оқди беқийл.
Муни билгилки Ҳиндустонда ҳоло,
Учарлар кофири санноси боло.
Шариат ҳукмин этмай истиқомат,
Таажжуб ишлари бўлмас каромат. – деганлар.
Қиёмат яқинлашган сари ўзларини пайғамбар деб чиқувчилар, шайтонлар билан иш тутиб одамларни ҳайратга соладиган ишларни қилувчилар кўпайишади ва охири Дажжол чиқади. Аллоҳ таоло унга одамларни адаштириш учун ғайритабий қобилятларни ҳам берган. У инсонларни ўзига ибодат қилишга чақиради. Иймони заиф одамлар иккиланиб қолган вақтда хоҳласаларинг сенларни ота-оналарингни тирилтириб бераман – дейди. Улар “агар шундай қилсанг сенга иймон келтирамиз” дейишади. Дажжол буйруқ беради шайтон ва жинлар уларнинг ота-оналари суратига кириб олдиларида намоён бўлишади. Шунда улар Дажжолга иймон келтириб унга ибодат қилишади.
عن أبي أمامة الباهلي رضي الله عنه قال النبي صلى الله عليه وسلم عن الدجال : " وَإِنَّ مِنْ فِتْنَتِهِ أَنْ يَقُولَ لأَعْرَابِيٍّ أَرَأَيْتَ إِنْ بَعَثْتُ لَكَ أَبَاكَ وَأُمَّكَ أَتَشْهَدُ أَنِّي رَبُّكَ ؟ فَيَقُولُ : نَعَمْ . فَيَتَمَثَّلُ لَهُ شَيْطَانَانِ فِي صُورَةِ أَبِيهِ وَأُمِّهِ فَيَقُولانِ يَا بُنَيَّ اتَّبِعْهُ فَإِنَّهُ رَبُّكَ " رواه ابن ماجه
أَنَّ أَبَا سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا حَدِيثًا طَوِيلًا عَنِ الدَّجَّالِ، فَكَانَ فِيمَا يُحَدِّثُنَا بِهِ أَنَّهُ قَالَ: يَأْتِي الدَّجَّالُ وَهُوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْهِ أَنْ يَدْخُلَ نِقَابَ الْمَدِينَةِ، فَيَنْزِلُ بَعْضَ السِّبَاخِ الَّتِي تَلِي الْمَدِينَةَ، فَيَخْرُجُ إِلَيْهِ يَوْمَئِذٍ رَجُلٌ وَهْوَ خَيْرُ النَّاسِ أَوْ مِنْ خِيَارِ النَّاسِ، فَيَقُولُ: أَشْهَدُ أَنَّكَ الدَّجَّالُ الَّذِي حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدِيثَهُ، فَيَقُولُ الدَّجَّالُ: أَرَأَيْتُمْ إِنْ قَتَلْتُ هَذَا ثُمَّ أَحْيَيْتُهُ، هَلْ تَشُكُّونَ فِي الْأَمْرِ؟ فَيَقُولُونَ: لَا. فَيَقْتُلُهُ ثُمَّ يُحْيِيهِ، فَيَقُولُ: وَاللهِ مَا كُنْتُ فِيكَ أَشَدَّ بَصِيرَةً مِنِّي الْيَوْمَ. فَيُرِيدُ الدَّجَّالُ أَنْ يَقْتُلَهُ فَلَا يُسَلَّطُ عَلَيْهِ