Ассалому алайкум! «Гунохи кабиралар» номли китобда катта гунохлардан бири Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиш эканлигини ўқиб қолдим. Айтингчи, Аллоҳнинг макри нима ва бунда нималар назарда тутилган?
Ва алайкум ассалом! Инсонга берилаётган ҳар бир неъматда Аллоҳнинг синови бор. Шуни унутиш Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиш, яъни Аллоҳнинг макрига бепарво қараш ҳисобланади ва бу китобда келганидек гуноҳи кабирадир. Валлоҳу аълам!