Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодатларим

13:54 / 29.10.2017 | Муяссар | 7438

Ассалому алайкум! Барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин! Яқинда онамиз вафот этдилар(Аллоҳ раҳматига олган бўлсин). Хаётларида жуда мехрибон, мехнаткаш, саришта бўлганлар. Бировнинг хақидан жуда қўрқардилар, ғийбатни ёмон кўрардилар. Бизларни хам доимо халол яшашга ўргатардилар. Ётиб қолмасларидан аввал доимо намозлани вақтида ўқирдилар. Охирги йиллар кўзлари ожиз бўлиб қолди, юролмай ётиб қолдилар. Шунда хам истиғфор айтиб ётдилар. Бизлардан тинмай узр сўрардилар, сизларни уринтириб қўйдим деб. Онамларни кўргани келганлардан яхши аёл эдилаку нимага шунча азобланвоттилар деган гапни эшитардим. Уларга мен бу Аллоҳни синови дердим. Жон чиқар пайтларида шу йил 1 октябрь Ашуро кунида бомдод вақтида узилдилар. Намозимни ўқиб бўлиб сув томизиб Ёсин сурасини ўқидим, кетидан Мулк сурасини ўқиб тугатвотганимда қаттиқ ғўлдираш билан жонлари узилди. Назаримда жон чиқишда анча қийналдила. Энди хар куни ўйлиман нимага бундай бўлди, яхши инсонлар осон пуф деб жон бериб қўяди деб ўқигандим. Нега бундай бўлди деб хеч ўйимга етолмапман.
2). Мен бомдоддан бир соат аввал туриб Тахажжуд намози ўқивотудим. холамла тахажжудни хар кун ўқиб бўлмаслигини эшитгандим дедила. Хар кун ўқисам бўладими?
3). Бомдод намози вақти кирганда зикр ва истиғфор айтиб қуёш чиқишига 40 дақиқа қолганда бомдод намозини ўқияпман. Кейин Ёсин ва Таборак сураларини ўқиб истиғфор айтаман. Бу тўғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Саййидул муфассириин Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо, саййидул муҳаддисин имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ва яна минглаб жаннатийлиги башорат берилган ва валийлиги тан олинган олим олималарнинг ҳам кўзлари умрларининг охирида ожиз бўлиб қолган.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ اللهَ قَالَ إِذَا ابْتَلَيْتُ عَبْدِي بِحَبِيبَتَيْهِ فَصَبَرَ عَوَّضْتُهُ مِنْهُمَا الْجَنَّةَ». يُرِيدُ عَيْنَيْهِ. تَابَعَهُ أَشْعَثُ بْنُ جَابِرٍ وَأَبُو ظِلَالٍ عَنْ أَنَسٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, Аллоҳ: «Бандамни икки суюклиси билан синовга солсам-у, у сабр қилса, икковининг эвазига унга жаннат бераман», дейди», деяётганларини эшитдим. У зот икки кўзни назарда тутган эдилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Жон чиқишини қаттиқ бўлиши инсонни барча гуноҳларига каффорат бўлади. Гоҳида Аллоҳ таоло бандасини гуноҳдан пок ҳолда вафот топишини ирода қилиб шундай ажални тақдир қилади. Минглаб валиюллоҳ зотларни тирик туриб терисини шилиб олишган. Қанчалаб саҳобаларни аввал инсон тарихида бўлмаган азоблар билан азоблашган. Ўзимиз билган қанча иймон келтирмаганлар ҳеч ким билмай ўлишган. Бу уларни Аллоҳга муқарраб эканлигига далолат қилмайди. ҳозирги кундаги одамларнинг яхшилик ва ёмонлик борасидаги ўлчов торозлари бузилиб қолган. 2). Ҳолангиз нотўғри гапирибди. Ҳар куни ўқиса бўлади. 3). Тўғри. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat