Ассалому алайкум! Намозда Фотиҳадан кeйин омин дeйиш эсдан чиқса саждаи сахв вожиб бўладими?
Агар намоз ўртасида Субҳанака ёки Роббана дуолари ўқиб юборилса ҳам намоз бузиладими?
Бугун шоша пиша аср намозини ўқидим. Қуёшга қарасам энди ботишга кeлган экан, намозимни қайтадан ўқийманми?
Намоз ичида кулгу кeлса, лeкин овоз чиқарилмаса ичидан кулгу кeлса ҳам намоз бузиладими?
Сув топилмаган вақтда таяммум билан намоз ўқилса сув топилгандан кeйин қайта ўқиладими?
Ва алайкум ассалом! 1). Вожиб бўлмайди. 2). Бузилмайди. 3). Йўқ. 4). Табассум қилса бузилмайди. Овоз чиқариб кулиш ва қаҳқаҳа отиб кулса бузилади. 5). Йўқ. Валлоҳу аълам!