Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амал қилолмайдиган банда

10:08 / 01.11.2017 | Mubiyn | 4033

Ассалому алайкум! Амри маруф наҳий мункар қилсаю ўзи амал қилолмайдиган банда ҳақида бирор ҳадис борми? Бу кимсанинг ҳукми нима?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бирор бир оят ёки ҳадисга амал қилолмаслик бошқа нарса, ўзини ўша оят ва ҳадисга амал қилувчидек кўрсатиши бошқа нарса. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:

عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар». Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар. Ушбу ҳадисга биноан ўзгаларга етказиш ҳар бир мўмин мусулмоннинг зиммасидаги мажбуриятдир. Бунда ўзингиз амал қилиш ёки қилмаслигингиз шарт қилинмаган. Лекин Аллоҳ таоло “Софф” сурасида марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ۝

2. Эй иймон келтирганлар! Нима учун қилмаган нарсаларингизни гапирасиз?! Шориҳлар ушба оятнинг тафсирида “Нега ўзингиз амал қилмайдиган нарсага ўзингизни амал қилувчи қилиб кўрсатасиз” деб шарҳлаганлар. Шунинг учун бирор оят ёки ҳадисни айтаётган инсон “биргаликда амал қилайлик” дейиши ва амал қилишга биринчилардан бўлиб киришиши керак. Бирор узр сабабли амал қилолмаса бу бошқа масала. Шунда ҳам ўша нарсани етказганнинг савобини олади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat