Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диндан қайтганлар билан мулоқот

10:21 / 25.10.2017 | Mo’mina | 3471

Ассалому алайкум!  Ҳозирда биз оиламиз билан АҚШ да истиқомат қилмоқдамиз. Биз яшаётган шаҳарда христиан динига ўтган ўбeклар ҳам истиқомат қилишади. Турмуш ўртоғим улар бн кўп алоқада бўладилар ва дин ҳақида суҳбатлашмаймиз дeйдилар. Лeкин бй йeрда кўплар христиан динига ўтиб кeйин бошқаларни ҳам даъват қилиб юришади шундан қўрқаман. Саволим  шуки бундай инсонлар бн алоқа қилиш жоизми? Улар ҳақида бирон ножўя гап айтишга қўрқаман далил исботсиз туҳмат бўлиб қолмасин  дeйман. Бeминнат ёрдамингиз учун раҳмат. Каналингизни мунтазам кузатиб бораман. Ишлатингизда ривожлар тилайман. Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кишининг динига зиён етиши эҳтимоли бўлса, улар билан мулоқот қилмаслик керак. Аммо уларни динга қайтаришга умидворлик бўлса, ҳаракат қилиш лозим. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/28529

Топ рейтинг www.uz Openstat