Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир китобдаги масалага тушунолмаяпман илтимос менга тўғри мазмунни очиб бесангизлар! Саволимнинг мазмуни шундан иборатки, МИРЗО АХМАД ХУШХНАЗАРНИНГ 2005 йилда чиқарилган «Қабристон зиёрати одоби» китобининг 31-сахифасида: «Хазрати Имом Аъзам-абу Ханифа раҳматуллоҳи алайҳ қабристонда қуръон тиловат қилишни макруҳ деганлар» деб ёзилибди. Жумланинг давомида: Ҳазрати Имом Мухаммад раҳматуллоҳи алайҳ эса макрух эмас деганлар» деб ёзилипди. Мухтор, яъни танланган қавл ана шу дейилибди.
1.Савол: қабристонда қуръон тиловат қилиш макруҳми ёки макрух эмасми?
2. Макрух эканлигига далил борми ёки макрух эмаслигига далил (хадис) борми.
3. «Кимики бир қабристон ёнидан ўтса ихлос сурасини 10 марта ўқиса, савобини у ердагиларга бағишласа, унга шу қабристон ўликларининг ададича савоб ёзилади» деб хадис келтирилибди юқоридаги китобда лекин ушбу хадис кимдан ривоят килинган, исноди хакида хеч нарса ёзилмаган.
4. Ёсин ва бошқа сураларни ўқиш хакида хам хадислар келтирилган лекин ривоят қилганлар, исноди хакида хеч нарса ёзилмаган. Сизлардан илтимос, қабристонда Қуръон ўқиш хақида далиллар келтирилган холатда аниқ жавоблар берсангиз чунки мен жуда катта ақлим етмайдиган саволлар ичида қолдим. Баъзи бир кишилар бидъат, бидъат хасана дейишди. Имом Аъзам бизнинг мазҳабимиз бошчисику, У киши адашиб айтворадиган ёки шунчаки гапирадиган одам бўлмаганларку, тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Макруҳ эмас. Иссиқ ўлкаларда қабристоннинг яқинига борилса жасадларнинг хиди келиб туради. Бадбўй хид келиб турган жойда тиловати Қуръон қилиш макруҳ. Шунинг учун Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шу гапни айтганлар. Яъни қабристонда эмас бадбўй хиднинг олдида тиловат қилиш макруҳ деганлар. Бизнинг диёрларда ундай бадбўйлик йўқ. Валлоҳу аълам!