Ва алайкум ассалом! “Соффаат” сураси.
سُبْحَانَ رَبِّكَ رَبِّ الْعِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ وَسَلَامٌ عَلَى الْمُرْسَلِينَ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
180. Иззат Робби бўлмиш Роббинг улар қилган васфдан покдир. 181. Ва юборилган расулларга салом бўлсин! 182. Оламларнинг Робби – Аллоҳга ҳамд бўлсин! Имом Ибн Абу Ҳотим Шаълабийдан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида, туришдан олдин: «Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма ясифун. Ва саламун ъалал мурсалийн. Вал-ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн»ни ўқисин», – деганлар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!