Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон оятлари қўшиб ўқилиши

00:00 / 27.11.2007 | eski savollar | 2219
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! "Ҳадис ва ҳаёт китбнинг 30-жузи яъни “Қуръон фазилатлари"да "Умму Салама розияллоҳу анҳо.дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қироатларини узиб, узиб қилар эдилар. Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн, деб сўнгра тўхтар эдилар. Ар-Роҳманир роҳийм деб сўнгра тўхтар эдилар. Кейин Малики явмидийн деб қироат қилар эдилар». Термизий ривоят қилган.Шарҳ: Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо. Қуръони Каримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўлиқ олган ва ёдлаган ҳамда бошқаларга устозлик қилган зотлардан эдилар. У киши бу ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатларидаги бир хусусиятни, ҳар бир оятнинг охирида тўхташларини баён қилмоқдалар.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир оятнинг сўнгида тўхта-тўхтаб қироат қилар эдилар. Саҳобаи киромлар у зотнинг тўхташларидан ўқиган оятларининг санаб олишар эдилар.Бу ҳақидаги барча далилларни ўрганиб чиққан уламолар, ҳар бир оятда тўхтаб қироат қилиш мандубдир, деганлар. Агар анашу тарзда қироат қилинса яхши. Аммо нафаси етганлар бир неча оятни қўшиб ўқиса ҳам бўлаверади." дейилган. Менга устозларим оятлар орасидаги Лом алиф бўлса уни қушиб ўқиш керак деб ўргатишган. Тажвид қоидаларида ҳам шундай дейилган. Арабларнинг деярли барчаси ҳар бир оят тугаганида бир оз тўхтаб, сўнг кейинги оятни қироат қилишга ўтишади. Менда ҳозир тушунмовчилик пайдо бўлди. Бизнинг мазҳабимизда Лом алифда оятларни қўшиб Итқи ҳарфда тўхтаб ўқиш керакми? Шу тўғрисида маълумот беришингизни илтимос қиламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Устозингизнинг айтганини қилинг. Ҳадислар, китоблар ва бошқалардан эшитган қироатлар сизга устоз бўла олмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat