Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бенамоз бўлиб қовомман

09:51 / 05.11.2017 | Davron | 14365

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ман охирги кунлада ўзимдан норози бўлиб юримман, хидоят йўлидан узоқлашиб кетвомман, номозларим ўлда-жўлда бўлиб қовотти. Ўзими қивотган харакатларимга назар солиб қарасам мунофиқларни амалларига ўхшаган амаллар қивоткандек бўлиб қовомман. Номоз ўқийдиган одамлани орасида бўсам ўқивомману, лекин ичимдан хохламайман. Олдинлари ихлосим кучли бўлган, манга нима бўвотти!? Фақат жума намозига борганимда қалбим таскин топиб масжиддан чиқиб кетгим кемиди, дунё ташвишларини унитиб масжидда хар кун бомдод намозидан хуфтон намозигача қолиб фақат илм олгим келади! Масжиддан чиқишга мажбурман, чунки ишга бораман. Ишда эса яна ўша ҳолат бенамозлик. Нима қилсам бўлади? Охиратда ахволим танг холатда бўлмасин. Иложи бўлса телеграмга ҳам берсангизлар, мандақа нобоп амалларни қилиб савол беролмаганлар бўлса ўқиб амал қилишса.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Солиҳларнинг сафига қўшилинг. Аллоҳ таоло бу иш муҳим эканлиги учун ояти билан буюрган. Кўпроқ рўза тутинг, зикр ва истиғфорларда бардавом бўлинг. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ۝

119. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар! деб марҳамат қилади. Оятдаги содиқлар билан тақводорларнинг маъноси бирдир. Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ бунга:

لَّيْسَ الْبِرَّ أَن تُوَلُّواْ وُجُوهَكُمْ قِبَلَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ وَلَكِنَّ الْبِرَّ مَنْ آمَنَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَالْمَلآئِكَةِ وَالْكِتَابِ وَالنَّبِيِّينَ وَآتَى الْمَالَ عَلَى حُبِّهِ ذَوِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَالسَّآئِلِينَ وَفِي الرِّقَابِ وَأَقَامَ الصَّلاةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَالْمُوفُونَ بِعَهْدِهِمْ إِذَا عَاهَدُواْ وَالصَّابِرِينَ فِي الْبَأْسَاء والضَّرَّاء وَحِينَ الْبَأْسِ أُولَئِكَ الَّذِينَ صَدَقُوا وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ۝

Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик – Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, набийларга иймон келтирган ва молини яхши кўра туриб, яқин қариндошларга, етимларга, мискинларга, йўқсил йўлчига, тиланчиларга ва қул озод қилишга берган ҳамда намозни тўкис адо этган, закотни берган киши ҳамда аҳд қилганда, аҳдига вафо қилувчилар, йўқчилик, қийинчилик ва шиддат вақтида сабр қиладиганларникидир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина тақводорлардир. («Бақара» 177-оят) — оятини далил қилиб келтирганлар.  Демак ким содиқ бўлса, ўша муттақийдир ва ким муттақий бўлса, ўша содиқдир. Шунинг учун машойихлар “содиқлар билан бирга бўлинглар” деган амрни “муттақийлар билан бирга бўлинглар” деб тафсир қилганлар. Яъни тақво аҳлининг суҳбатида бўлинглар! Токи сизнинг қалбингизда ҳам улардаги тақво пайдо бўлсин” деганлар. Чунки ҳар нарсанинг ўз эгаси ва тарқатувчиси бўлади. озиқ овқат керак бўлса, озиқ овқат дўконига борилади, кийим кечак керак бўлса, кийим кечак дўконига борилади. Ҳудди шунингдек Аллоҳ таолони топмоқчи бўлган Уни топганлар ҳузурига боришлари керак бўлади. Аллома Олусий роҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги оятнинг тафсирида: “Шу ерда уларнинг ҳузурида қанча вақт бирга бўлишимиз керак, бунинг бирор чегараси борми? деган бир савол пайдо бўлади. Бунга жавоб шуки, улар ҳузурида гуноҳдан сақланишда, амалларга одатланишда ва кўзни номаҳрамлардан тийишда улар каби бўлгунча туриш керак” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat