Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғийбат

00:00 / 29.06.2010 | eski savollar | 1979
Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Ғийбат одамлар орасини бузиб юборувчи ҳаром амал эканини билдик. Бир кишини ғийбат қилгандан коъра у кишининг банкдаги ҳисобига унинг оъзига билдирмай катта пул оътказиб қоъйиш афзал экан. Чунки ғийбат қилувчи Оллоҳнинг ғазабини келтирувчи гуноҳи кабира қилиш билан бирга ғийбат қилинувчининг охиратдаги ҳисобига улкан савоблар жоънатган боълар экан. Одамлар шов-шувбоп гапларни айтишга жуда оъч боълишади. Бундай гапларнинг коъпи ғийбат боълишига қарамай, маҳаллани дарров кезиб чиқади. Ҳусусан, бундай гапларни эр-хотин ҳам бир-бирига айтаверишади. Саволим шуки, бир одам ҳақида бошқа одамларга айтилса ғийбат ҳисобланадиган гапни эр-хотин бир-бирига айтса ҳам ғибат саналаверадими? Ёки руҳсат берилган оъринлар борми?Оллоҳ сиздан рози боълсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу каби гаплар эр-хотиндан чиқса, бошқалардан чиққандан кўра оғир бўлади. Биринчидан ғийбат бўлса, иккинчидан эр-хотин бир-бирининг обрўсини тўккан бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat