Ассалому алайкум! Устозлар, аёллар ҳомиладор вақтида қандай дуоларни ўқиши кeрак? Бу даврда ҳомилага дам солиши мумкинми?
Ва алайкум ассалом! Кўпроқ Қуръон ўқиш, агар ўқишни билмайдиган инсон бўлса кўпроқ эшитиш керак. Хусусан бундай вақтларда ҳомиладор она тилини ғийбат, чақимчилик, бемаъни сўзлардан, кўз қулоқларини ҳам ҳаром нарсалардан тийиши керак. Чунки ота-онадан генлар билан информациялар ҳам ўтиши фан орқали тасдиғини топди. Валлоҳу аълам!