Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни яқинда бошладим. Хотирам яхши эмас ёдлаб олгунча дафтарга қараб ўқисам бўладими? Мумкин эмас деб эшитгандим, қарамай ўқишга харакат қилганимда адаштириб юборишдан қўрқяпман.
– Ва алайкум ассалом! Адашиб бўлса ҳам ўқийверинг. Валлоҳу аълам!