Ассалому алайкум! Эрталаб саҳарликка турганда, саҳарлик қилиб, ният қилмай ухлаб қолса, турганда ният қилиб қўйса бўлавeрадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Қуёш ботгач, “эртанги кун рўза тутаман” деб ният қилиш, эртанги кун рўзаси учун кифоя қилади. Саҳарлик қилгунича ниятини янгилаб ҳам олиши мумкин. Валлоҳу аълам!