Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳми?

06:42 / 06.11.2017 | Usmonxon | 4607

Ассалому алайкум! Жумъа куни жумъа намозига чиқмасдан савдо қилиш мумкин эмаслигини биламан, лeкин бир ока “шароит шунга мажбур қилса гуноҳ бўлмайди” дeяптилар. Илтимос шу масалага ойдинлик киритиб бeрсангизлар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ вожиб деса, у “ака” Аллоҳнинг қаршисида вожиб эмас дейиши тўғри эмас. Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасида марҳамат қилади:

خَلَقَ الإِنسَانَ مِن نُّطْفَةٍ فَإِذَا هُوَ خَصِيمٌ مُّبِينٌ۝

4. У Зот инсонни нутфадан яратди. Энди эса у очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди. Осмонлару ерни яратган Аллоҳ инсонни нутфадан (спермадан) яратди. Уни мукаммал инсон ҳолига келтирди. Ақл-фаросат, куч-қувват ва ризқ-рўз берди. Керак бўлган ҳамма нарсани муҳайё қилди. Вояга етган инсон эса асли бир томчи жирканч сув эканини унутиб, Аллоҳга қарши, ўзини яратган Зотга қарши очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Шаръий зарурат бундан мустасно. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat