Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Расм билан тижорат

13:56 / 13.01.2019 | Dildora | 2034
Ассалому алайкум! Ҳозирда жуда кўп урфга кирган исм ёки ҳар хил ёзув ёзилган жойнамозлар тикиб сотиш мумкинми? Ёзув жойнамоз пастида ўнг тарафда бўлади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Биз мусулмонларда асосан Аллоҳ сифатлари ва расулининг исмларидан бўлган қўшимчалар билан исм қўйилади. Ўша исмларни оёқ остида қолиш эҳтимоли бўлса бундай қилмаслик керак. Аллоҳ ва расулига беҳурматликка сабаб бўладиган бирор ишни қилмаслик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинадиган андак беодобликни Аллоҳ таоло Қуръони каримда баён қилиб: 

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَرْفَعُوا أَصْوَاتَكُمْ فَوْقَ صَوْتِ النَّبِيِّ وَلَا تَجْهَرُوا لَهُ بِالْقَوْلِ كَجَهْرِ بَعْضِكُمْ لِبَعْضٍ أَن تَحْبَطَ أَعْمَالُكُمْ وَأَنتُمْ لَا تَشْعُرُونَ۝ 

2. Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Набийнинг овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек, баланд сўзламанг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин – деган. ("Тафсири Ҳилол" китобидан Ҳужурот сураси).

Ушбу ояти каримада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг овозларидан бир оз бўлсада овозни баланд қилиш инсон билмасдан туриб амалларини хабата бўлишига сабаб бўлиши зикр қилинмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat