Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёлим билан никоҳ пайтида махрни кейинроқ беришимга келишган эдик. Кейинчалик у махрдан кечдим деб айтди. Орадан бир йилча ўтиб махрдан кечмаганман гапимни қайтариб олдим деяпти. Шу ҳолатда махрни бериш зиммамда бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бир марта кечган нарса зиммадан соқит бўлади. Агар ҳолат худди сиз айтаётгандек бўлса, қайтдим дейиш билан ҳақдор бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам!