Ассалому алайкум! Устозлар, келин дегани хизматкор деганими? Нима учун келинларни ҳамма ёмон дейди? Келин бўлиб келган ховлисида қиз ўрнида кўришмайди, қайнона-қайнота, қайна опа, қайни ука ҳаммаси хоҳласа сўкади хоҳласа жиркийди, қаторларига қўшишмайди? Келин шунақа хўрланиб яшаши керакми?
Ва алайкум ассалом! Уй ишларини бажариш келинларнинг зиммасига вожиб эмас. Улар чўри эмаслар, балки ҳур аёл ҳисобланадилар. Келинлар эрининг яқинларини, хусусан ота-онасини ҳурматларини қилса, уларнинг хизматларини адо этса, эрига бўлган итоати ва муҳаббатини зиёдалигини аломати сифатида қилишади. Келинлар ҳам қайнота-қайноналар ва бошқалар ҳам ўртадаги адолатли мезонга қараб келишлари керак. Ҳамма ўзи тарафга қараб тортса оилалар тинчимайди. Валлоҳу аълам!