Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мулк сураси

08:35 / 23.02.2017 | Abdulla | 22836

Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуръонда ўттиз оятдан иборат бир сура бор. Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунича шафоат қилади. У Таборак сурасидир”, деганлар (Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилган)
1. Юқоридаги ҳадисга мувофиқ бўлиши учун Мулк сурасини оилада бир киши ўқиб, қолганлар эшитса бўладими? Ёки ҳамма ўзи учун ўқиши шартми?
2. Мулк сурасини фақат ухлашдан олдин ўқиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Бошқалар ҳам ёд огунларигача бир киши ўқиб, қолганлар эшитса ҳам бўлади.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: ضَرَبَ بَعْضُ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم خِبَاءَهُ عَلَى قَبْرٍ وَهُوَ لَا يَعْلَمُ، فَإِذَا فِيهِ إِنْسَانٌ يَقْرَأُ سُورَةَ "تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ الْمُلْكُ" حَتَّى خَتَمَهَا، فَأَتَى النَّبِيَّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، ضَرَبْتُ خِبَائِي عَلَى قَبْرٍ وَأَنَا لَا أَحْسِبُ أَنَّهُ قَبْرٌ، فَإِذَا فِيهِ إِنْسَانٌ يَقْرَأُ تَبَارَكَ حَتَّى خَتَمَهَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: هِيَ الْمَانِعَةُ هِيَ الْمُنْجِيَةُ تُنَجِّيهِ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бири билмай ўз капасини бир қабрнинг устига қурди. Бир пайт унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни охиригача қироат қилди. Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Капамни бир қабрнинг устига қурдим. Унинг қабр эканини билмаган эдим. Бирдан унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни охиргача қироат қилди», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У ман қилувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан нажот беради», дедилар». Шарҳ: Шунинг учун бу сура «Сақловчи» ва «Нажот берувчи» деб ҳам аталади, чунки у бандаларни катта азобдан сақлайди. Ушбу сурани қабр ичидаги одам ўқиганидан кейин унинг сиртидаги тирикларнинг ўқишлари  фойдали бўлиши турган гап. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Майит қабрга қўйилгандан сўнг (азоб фаришталари) оёқлари тарафдан келсалар, оёқлар: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ, чунки у биз билан туриб, кечасидаги намозда «Мулк» сурасини ўқир эди», дерлар. Агар бош тарафдан келсалар, тили: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ. Чунки у мен билан «Мулк» сурасини ўқирди», дейди», дейилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мулк» сураси ҳар бир мўминнинг қалбида бўлишини хоҳлардим», деганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). 2). Асли ҳар кечада ўқиш. Ётишдан олдин ўқилса суннатга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat