Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин ва ажрини тўлиқ қилсин. 1). Бир инсон “Намозда зам сура қироат қилинганида мусхаф тартиби бўйича бирин-кетин ўқиш керак, орада бир сурани ташлаб кетиб бўлмайди икки ёки ундан кўп ўткизиб ўқиш керак. Масалан Фил, Кавсар суралар. Кейин намознинг охирги ракатига Фалақ сурасини ўқиса Нас сураси қолиб кетмаслиги учун иккисини қўшиб ўқиш керак” деди. Бу гап қанчалик тўғри?
2). Зам сурага қироат қилинган суранинг 1 ояти қолиб кетса ўртасидами ёки охиридами намознинг охирида саждаи саҳв вожиб бўладими?
3). Биринчи ракъатга бир суранинг аввалини иккинчи ракъатга ўртадаги оятларни қолдириб охирини қироат қилса бўладими? Мисол учун Каҳф 1-10..101-110? Барча хизматлар ва ёрдамлар учун катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! 1). Кейинги гап нотўғри. 2). Вожиб бўлмайди. 3). Бўлади. Валлоҳу аълам!