Ассалому алайкум! Сахобалар ҳам пайғамбаримиздан кейин бир-бирларига қилич кўтариб урушганмилар? Шундай бўлган бўлса,пайғамбаримизни кўриб уларнинг таьлимотини олган инсонлар бундай қилишларининг сабаби нима? иложи бўлса мисол келтириб тушунтиринг!
2). https://www.youtube.com/shatch?v=Dexk0lhoujY шу ссилка отидаги марузадаги ходисалар бўлганми ундаги гаплар ишончли ва асослими?
3). Эр иккинчи хотинга уйланишидан олдин 1-хотиндан рухсат сўраши шарт эканлигини тасдиқловчи далил борми?
Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ таоло саҳобаи киромлар ҳақларида “Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар” деб марҳамат қилган. Сиз кўтарган масала жуда кенг бўлиб, қисқа холда тушинтиришнинг имкони деярли йўқ. Шунинг учун устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг яқинда чиқажак "Ислом тарихи" китобларини ўқишни тавсия қиламиз. 2). Берган ссылка очилмади. 3). Ўзи ундай шарт йўқ бўлса унга қандай далил бўлиши керак? Валлоҳу аълам! http://islom.uz/view/birinchi-hotinidan-sir-tutgan-xolda-ikkinchi-hotinga-uilanish-mumkinmi