Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уч талоқ хақида

19:16 / 03.02.2022 | Aliakbar | 1274

Ассалому алайкум! Мен аёлимни жудаям қаттиқ яхши кўраман ўртамиз қиз фарзандимиз бор 1 ёшидан кейин 6 ёшигача кўрмадим. Аёлим билан бирга яшамадик, мен чет элда эдим. Бундан 2 йил аввал аёлим мен билан умуман гаплашмай эшитмай тингламай қўйди. Уйимданам бор нарсаларини йиғиштириб кетиб қолди, мен бу холатда роса ечим изладим. Ишларимам оиламда тинчлик йўқлигидан чаппасига кетди, 2 йил олдин мен бу айрилиққа чидолмасдан ўзим хохламаган холда жахл ғазаб билан 3 талоқсан деб юбордим. Бирга қайта яшамоқчимиз, росаям кийналиб кетдик, илтимос йўл топиб беринглар, ёлвораман, минг пушаймонман. Тавба қилиб 5 махал номозимни ўқиябман. Ёлвориб сўрайман ўртада қиз фарзандимиз бор. Қолаверса аёлимни жудаям қаттиқ севаман, йўл топиб беринг илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уч талоқ айтилгандан кейин аҳли сунна вал жамоа мазҳабларининг ҳеч бирида никоҳланишга йўл йўқ. Бунинг биргина йўли “Кифоя” китобида қуйидагича ёзилган:

Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat