Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Мен Фарғоналикман, оилам ҳам Фарғонада яшайди, лекин мен Тошкентда ишлайман. Ҳар хафта ёки 2 хафтада уйга бориб келаман. Яъни якшанба куни кетиб сешанба куни келаман. Тошкентда хўжайннинг ижарага олган уйида яшайман. Мен Тошкентда ишлаб юрган вақтимда намозни қаср ўқийманми?
Ва алайкум ассалом! Ҳа, қаср ўқийсиз. Валлоҳу аълам!