Ассалому алайкум!Хурматли устозлар мени бир савол ғайшимга тегмоқда.Бир қўшни чиқиб бир гапни айтдики:"Агар сешанба куни бир одам ўлса,мевали дарахтни қурбон қилиш керак экан" деган гапни эшитдим.Бу гапга ўзим ҳам ишонганим йўқ,бу гапни бидъат дедим уларга.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бидъатлигида шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас. Одамлар фарз каби муҳим илмларни қўйиб, шу каби нарсалар билан овора бўладилар. Одатда бунақанги сафсаталар билан ҳиммати паст одамлар шуғулланади. Валлоҳу аълам!