Ассалому алейкум ва рахматуллоҳ. Шайх Хазратлари. Сизга яна бир масалада саволим бор эди. Мен институтда талабаман. Хозир пахта йиг'имидамиз. Кечалари хона совуқ, айниқса оёг'имиз совқотади. Пайпоқ кийиб ётай десам, '' пайпоқ кийиб ётган одам шу холида вафот этса, харом о'лган бо'лади '' деган гапни эшитгандим. Шу гап ростми? Илмингизга, умрингизга Аллоҳ барака берсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аввало ўлманг, Аллоҳ сақласин. Аммо бу бемаза гапни ким айтса, уни ақлий текширувдан ўтказиш керак бўлади. Фақатгина ақли жойида бўлмаган одамгина бу гапни айтади.