Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировнинг нарсаси

19:35 / 29.11.2017 | Farruh | 3888
Ассалому алайкум! Бир куни 2 ёшли қизим билан истирохат боғида айлагани чиқдик. Болалар поездига ўтирганимизда у ерда кимнингдир кичикина машина ўйинчоғи қолиб кетган экан. Шу ўйинчоқни қизим олиб ўйнай бошлади. Бировнинг нарсаси харом эканлигини яхши биламан, лекин ўйинчоқни боламни қўлидан олиб қўйишга бот этмадим. Айтингчи ана шу ўйинчоқнинг ҳаққини қандай адо этсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Буюк инсонларни буюк оналар тарбиялайди. Буюк инсонларни буюк оталар тарбиялайди. Инсондаги ҳар бир ҳолат унинг келажакдаги йўлини белгилайди. Дунёга машҳур шайхул ҳадис Закариё раҳматуллоҳи алайҳ ўз бошларидан кечирган воқеъани ҳикоя қилиб айтадилар. Ёшлигимда онам жудаям чиройли матоҳдан менга ёстиқча тикиб бердилар. Мен уни жудаям ёқтирар эдим, қўлимдан қўймасдим. Бир кун дадам шайхул ҳадис Яҳё раҳматуллоҳи алайҳ “ўғлим менг бир ёстиқ келтир” дедилар. Шунда мен: “Ўз ёстиғимни келтирайми ёки бирор бошқа ёстиғ келтирайми” дедим. Шунда дадам бир тарсаки тушириб “Молу-дунё барчаси Аллоҳнинг мулки сеники ёки меники деган нарса бўлмаслиги керак” дедилар. Ўша тарсаки ва сўздан кейин дунёга заррача муҳаббатим қолмади. Дунё келганига ҳам қўлимдан кетганига ҳам парво қилмадим. Қачон бирор нарсага муҳтож инсонни кўрсам қўлимдаги бор нарса унинг ҳаққи деб билдим – деганлар. Закариё раҳматуллоҳи алайҳ ҳозирги кундаги дунёда машҳур бўлган минглаб муҳаддисларнинг устозидирлар. У кишининг қўлларида камолот топганларнинг саноғи йўқ. Сизнинг масалангизга келсак сиз ҳам ўша суратда фарзандингизга бировнинг нарсасига қўл текказмаслик кераклиги ҳақида умрининг охиригача кифоя қиладиган дарс беришингиз керак эди. Ҳозирда эгасини топа олмасангиз “эгасининг номидан” деб ўша ўйинчоқнинг қийматини садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat